Жиззах ва Навоийдаги таълим муассасаларида ўқиш қачон бошланиши маълум қилинди

Жиззах ва Навоийдаги таълим муассасаларида ўқиш қачон бошланиши маълум қилинди

Навоий вилояти халқ таълими бошқармасининг хабар беришича, ҳудуддаги 350 та мактабда қишки таътил узайтирилган, ўқувчилар 18 январдан дарсларга чиқиши мумкин.

Ота-оналарнинг истак-хоҳишлари ҳамда об-ҳавонинг стабиллашуви ҳисобга олиниб, Зарафшон шаҳридаги 13 та мактабда ўқиш жараёни 16 январдан бошланиши маълум қилинди.

Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасининг Kun.uz’га берган маълумотига кўра, бу вилоятдаги барча таълим муассасаларида ҳам қишки таътил кунлари узайтирилган бўлиб, таҳсил олувчилар 18 январдан ўқишга чиқиши мумкин.

Ҳозирча бу бўйича вилоят ҳокимияти расмий хабар билан чиққанича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин республикадаги 11 та ҳудуд ҳокимликлари қайси бўғиндаги таълим муассасаларида дарслар қачон бошланишини эълон қилганди. Аммо Самарқанддаги ҳолат ҳали аниқ эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!