Жиззах шаҳрида ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар иловасига фуқарони рўйхатга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Жиззах шаҳрида ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар иловасига фуқарони рўйхатга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Ермулккадастр собиқ ходими С.Б. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқароларнинг уй-жойлари бузилиши муносабати билан компенсация сифатида 6 сотихдан ер ажратиш тўғрисидаги ҳоким қарорига илова қилинган рўйхатни қалбакилаштириш орқали фуқаро А.ни рўйхатга киритиб беришни 8,5 млн сўмга келишиб, шундан муқаддам 500 минг сўмни қўлга киритиб, қолган 8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!