Жиззах бозорида талончи қўлга тушди

Жиззах бозорида талончи қўлга тушди

2019 йил 14 февраль куни Жиззах шаҳри Оққўрғонлик маҳалласида яшовчи М.М. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, шу куни соат 18:30ларда номаълум шахс Халқобод МФЙ ҳудудида жойлашган буюм бозорида унинг қўлидан, ичида 4 600 000 сўм пули бўлган сумкасини тортиб олиб, қочиб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жиззах шаҳар Олмазор маҳалласи Чаманзор кўчасида яшовчи Ж.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!