Жисмоний тарбия ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Нодир Хожамкулович Муротов жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари этиб тайинланди. Ўзбекистон президенти бу ҳақдаги фармонни имзолади, дея хабар қилди Спорт вазирлиги матбуот хизмати. Ушбу лавозим шу вақтга қадар вакант бўлиб қолаётган эди.

Нодир Муротов — Гулистон давлат университети ва  Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси. Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Боёвут туманидаги «Мурод» фермер хўжалигидан бошлаган, Республика таълим маркази ва Халқ таълими вазирлигида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. 2019 йилда Молия вазирлиги давлат харидлари бошқармаси раҳбари ҳамда вазирлик ҳузуридаги Давлат харидларини амалга ошириш жараёни мониторинги бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!