Жиноят оламида инновация: Навоийда солиқ органи ходими Click ва Payme тўлов тизими орқали пора олганликда гумонланмоқда

Жиноят оламида инновация: Навоийда солиқ органи ходими Click ва Payme тўлов тизими орқали пора олганликда гумонланмоқда

Давлат солиқ инспекцияси Навоий вилоят Кармана туман бўлими ходими пора олишда гумон қилиниб, ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда ИИБ ахборот хизмати.

Воқеага кўра, Кармана тумани Катта мачит ҳудуди атрофида яшовчи фуқаро Э.Х. Давлат солиқ инспекцияси туман бўлимида нотурар объект учун кадастр ҳужжатларини тайёрлаш мақсадида ер ва мулк солиғидан қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани олиши лозим бўлади.

Солиқ инспекцияси ходими Г.П. унга кўрсатилган солиқ турларидан 1 миллион 300 минг сўм қарздорлик мавжуд эканини маълум қилади. Шунингдек, инспектор, ноқонуний йўл билан мазкур қарздорликни 650 минг сўмга тушириши ҳамда керакли маълумотномани бериши мумкинлинини айтади. Пулни эса Click ёки Payme тўлов тизими орқали унга жўнатиш лозимлигини уқтиради.

Натижада, Э.Х. инспектор ҳисобига сўралган суммани ўтказиб беради.

Мазкур жиноят бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

podrobno.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!