Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди раиси қўлга олинди

Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди раиси қўлга олинди

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди раиси М. Х. пора олишда айбланиб қўлга олинди, дея хабар қилди «Газета.uz"нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбаси.

Судья 3000 доллар миқдорида пора олганликдан айбланмоқда. Унга нисбатан қамоққа олиш кўринишидаги эҳтиёт чораси қўлланилди ва Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

2018 йил декабрида фуқаровий ишлар бўйича Урганч туманлараро суди судьяси З. И. 12 минг доллар миқдорида пора олишда айбланиб ушланган эди. Ушбу маблағ эвазига у яшаш жойи бўйича мулкка эгалик ҳуқуқини аниқлаш юзасидан ижобий қарор чиқаришга ваъда берган.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг яқинда эълон қилинган ҳисоботида 2016 йилда Ўзбекистонда судьяларга нисбатан 9 та, 2017 йилда — 11 та жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берди. 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида бу каби ҳолатлар қайд этилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!