Жиноят иши томонларнинг ярашуви билан тугади

Жиноят иши томонларнинг ярашуви билан тугади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги
ПФ-5635-сонли 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида ги Фармони
ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан 2019 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2019 йилга мўлжалланган йўл харитасининг ижросини таъминлаш мақсадида жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан шаҳардаги ҳар бир секторларда ва МФЙларда аҳоли ораси ҳуқуқ тарғибот ишлари амалга ошириш билан бир қаторда жойларда сайёр судлари ташкил қилиниб, 2019 йил февраль ойининг 21 куни жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят Бухоро шаҳар судининг Бухоро шаҳар Фошун МФЙ биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлиси Ёшларга ва аёлларга оид жиноят ишларини кўрилишида Ёшлар иттифоқи ва хотин қизлар қўмитаси вакиллари иштирокида ФИШ яширинган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддасининг 1-қисми билан (Жураев Жура Жураевич)га нисбатан ишни кўриб чиқди суднинг ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан (Жураев Жура Жураевич)га нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига асосан томонларнинг ярашуви муносабати билан ҳаракатдан тугатилиб, (Жураев Жура Жураевич) жиноий жавобгарликдан озод қилинди.

Фуқаровий даъвогар ва жабрланувчи томонларга уларниг ҳуқуқ ва мажбурятлари тушунтирилиб ўтилди.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, фуқароларнинг қонунларни ҳурмат қилишда аввало инсонийлик ватанга садоқат, бир бирлари билан ҳурмат ва иззатда бўлишлари келгусида бу каби хатоларга йўл қўймасликларидан далолат бермоқда

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг раиси Шаропов Нодирбек Юнусович

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Бухоро вилояти


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!