Жиноий жавобгарликдан озод қилинган шахсга нисбатан суд оқлов ажрими чиқарди

Жиноий жавобгарликдан озод қилинган шахсга нисбатан суд оқлов ажрими чиқарди

Жиноят ишлари бўйича Олот туман судининг 2019 йил 23 августдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг 65-моддасига асосан жиноий жавобгарликдан озод қилинганлиги белгиланган.

Суднинг ажримига кўра, С.Иззатова 2019 йил 26 июнь куни Ш.Хусеновадан Олот тумани Олот кўчасида жойлашган савдо дўконида 20.485.776 сўм Ўзбекистон миллий валютаси эквивалентига тенг бўлган анча миқдорни ташкил қилган 2.400 АҚШ долларини 20.400.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Биринчи босқич судининг ажримида дастлабки тергов органи томонидан С.Иззатованинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси
2-қисми билан тўғри квалификация қилингани кўрсатилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 августдаги Фармонига асосан шу йил 1 августдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасида энг кам ойлик иш ҳақи 223.000 сўм миқдорида белгилангани, анча миқдор 22.300.000 сўм ва ундан юқорисини ташкил қилиши, шу сабабли С.Иззатова томонидан қонунга хилоф равишда сотиб олинган 20.400.000 сўмни ташкил қилган 2400 АҚШ доллари, айни вақтда анча миқдорни ташкил қилмаслиги ҳақида хулосага келинган.

Бироқ, биринчи босқич суди С.Иззатова томонидан қонунга хилоф равишда сотиб олинган валюта қийматлигини миқдори ЖКнинг 177-моддаси  2-қисми диспозициясида кўрсатилган, жиноят таркибини ташкил қилувчи анча миқдорни ташкил қилмаслиги ҳақида хулосага келган бир вақтда, содир этилган жиноят ижтимоий хавфлилигини йўқотган деб топиб, ЖКнинг 65-моддасига асосан С.Иззатовани жиноий жавобгарликдан озод қилиб хатоликка йўл қуйган.

Чунки, иш ҳолатларига қараганда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноят таркибини ташкил қилувчи анча миқдор С.Иззатованинг қилмишида мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддасига кўра, қилмишида жиноят таркиби бўлмаса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи айбсиз деб топилиб, реабилитация этилиши лозим.   

Шунга кўра, С.Иззатованинг қилмишида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд бўлмаганлиги боис, ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан у айбсиз деб топилиши лозим эди.

Қолаверса, биринчи босқич суди Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддасининг 5-қисмига зид равишда С.Иззатованинг розилигини олмасдан унинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб унга оид жиноят иши тугатган.

Жиноят ишлари бўйича Олот туман судининг 2019 йил 23 августдаги Иззатова Сайёра Қодировнага оид ажрими бекор қилиниб, С.Иззатованинг қилмишида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли, унга оид жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан тугатилиб, ОҚЛАНДИ.

 

Ф.Турсунов,

Жиноят ишлари бўйича

Бухоро вилоят судининг

судьяси

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!