Жигарни яхшиловчи ва ортиқча вазнни ташлашга ёрдам берувчи маҳсулот маълум қилинди

Жигарни яхшиловчи ва ортиқча вазнни ташлашга ёрдам берувчи маҳсулот маълум қилинди

Жанубий кореялик олимлар қора (ёввойи) гуруч ортиқча вазнга қарши курашда ёрдам бериши ва семиришнинг олдини олиши ҳақидаги хулосага келишди. Бу ҳақда Food News портали маълум қилди.

Илмий гуруҳ ортиқча вазнга эга тажриба сичқонларида тадқиқот ўтказди. Тажриба давомида сичқонларга қора гуруч берилган.

Аниқланишича, ушбу гуручни истеъмол қилиш жигарда ва ёғ тўқималарида липидлар (ёғлар) тўпланиши ва холестерин даражасини камайтиради. Шу тариқа, қора гуруч юқори калорияли озиқ-овқат истеъмол қилишнинг салбий оқибатларини бартараф этишга ёрдам беради ва ортиқча вазн тўплаш тезлигини камайтиради.

Олимларнинг таъкидлашича, қора гуручда оқ гуручга нисбатан кўпроқ миқдорда антиоксидантлар, оқсил, клетчатка (бириктирувчи тўқима) ва кам миқдорда шакар бор. Бундан ташқари, қора гуручнинг гликемик индекси (қондаги шакар миқдорига таъсири) 42,3ни, оқ гуручники эса 64ни ташкил қилади. Буларнинг барчаси қора гуручни соғлиқ учун безарар ҳолда очлик ҳиссини узоқ вақт қондиришга имкон берувчи парҳез маҳсулот қилади.

Қора гуручнинг илмий номи сув цицанияси бўлиб, бошоқли ўсимликлар оиласига киради. Соддароқ айтадиган бўлсак, у 1,5-3 метргача баландликка етадиган ботқоқ ўсимлиги бўлиб, оддий гуручнинг яқин турдоши ҳисобланади.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!