Жеймс Бонд ҳаётда бўлганлиги исботланди (+фото)

Жеймс Бонд ҳаётда бўлганлиги исботланди (+фото)

Польша миллий хотира институти 1960 йилларнинг ўрталарида Жеймс Aльберт Бонд исмли кишининг Польшага ташрифи ҳақида маълумот топди. Бу ҳақда институт "Facebook" саҳифасидаги хабарида айтилган.

Британиялик Жеймс Бонд 1928 йилда туғилганлиги аниқланди. У Варшавага 1964 йил 18 февральда Буюк Британия элчихонасининг ҳарбий аттеше сифатида келган.

Жеймс Бонд ҳаётда бўлганлиги исботланди (+фото)

Бонд мамлакатга келганидан кейин котиб-архивчи лавозимини эгаллади, шундан сўнг Польша махфий хизматлари уни жосусликда гумон қилиб, кузатишни бошлади.

Aрхивда британиялик шахс ҳарбий иншоотларга камида икки марта борган 1964 йил октябр ва ноябр ойларида. 1965 йил бошида эса у Польша ҳудудини тарк этган.

Институт махсус агент ҳақидаги романлар қаҳрамони исм-фамилиясининг ташрифи

“Польша махсус хизматларини масхара қилиш учун мўлжалланган” ҳазил бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

“Aгент 007” номи билан ҳам танилган Жеймс Бонд – британиялик ёзувчи Ян Флеминг романларидаги бош қаҳрамон бўлган УК МИ6 хаёлий агенти. “Casino Royale” махсус агенти ҳақидаги биринчи роман 1953 йилда нашр этилган, аммо Флемингнинг китоблари суратга олинганидан кейин кенг оммалашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!