Жерар Пике фаолиятини қачон якунламоқчи?

Жерар Пике фаолиятини қачон якунламоқчи?

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике бутсаларини михга иладиган пайтини айтди.

"Ўзимизни фахрий футболчи деб ҳисобламайман. Яқиндагина "Барселона" таркибида гол урган энг қари футболчилардан бири бўлганим бироз жахлимни чиқарди. Бундай рўйхатларда бўлишни истамайман. Кейинчалик Роберто Карлосни голлар сони бўйича ўзиб кетганим борасидаги хабар қувонтирди. Аммо ўзимни қари деб ҳисобламайман.

Албатта, ёшим футбол учун қарилик қилмоқда. Вазиятга қарайман, балки кутилганидан кўра эртароқ кетарман. Ҳа, майдонда тез ўйнай олмасман, аммо энг яхшилар билан рақобат қила олишим ва улардан ёмон эмаслигимни исботлаш учун ҳаракат қиламан. Ҳозирча шундай, ўйнашда давом этаман.

Фаолиятимни "Барселона"да якунлайман. Бу аниқ. Захира футболчиси сифатида кетишни истамайман. Агарда захирада ўтириб, 3 ойдан кейин менга имкон берилса ҳам майли. Бироқ бутун бир мавсум захирада ўтиришни истамайман", - деди футболчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!