Жерар Депардье ёш актрисани зўрлашда айбланмоқда

Жерар Депардье ёш актрисани зўрлашда айбланмоқда

Франция прокуратураси актёр Жерар Депардьега қарши тергов бошланди. У ёш актрисани зўрлашда айбланмоқда. Гап 2018 йил август ойида Депардьенинг Париждаги квартирасида содир бўлган воқеалар ҳақида кетмоқда. Гумон қилинган жабрланувчининг исми ошкор қилинмади.

Машҳур актёрнинг адвокати унга қарши тергов олиб борилаётганини тасдиқлади, аммо Депардье айбловларни рад этмоқда. Шунингдек, унинг фикрича, прокуратура хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар сир бўлиб қолиши керак эди.

Икки йил олдин актёрнинг адвокати ушбу айбловларга қуйидагича жавоб қайтарган: "Жерар Депардье ҳайратда. Бу айблов унинг кимлиги ва у нимани ҳурмат қилишига зиддир".

Франция оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, актриса Депардье устидан шикоят билан 2018 йил август ойи охирида мурожаат қилган. 2019 йилда Париж прокуратураси терговни ёпди, аммо 2020 йилда қайта тиклади.

Депардьега қарши расмий тергов ўтган йилнинг декабрида бошланганди. Ушбу жараён давомида прокуратура актёрга нисбатан расмий айбловларни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.

Le Monde газетасининг ёзишича, жиноят ҳақида хабар берган актрисанинг оиласи Депардьени танийди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!