Жек Ма Хитойнинг энг бадавлат одами мақомини йўқотди

Жек Ма Хитойнинг энг бадавлат одами мақомини йўқотди

Alibaba интернет-дўкони асосчиси Жек Ма Хитойнинг энг бадавлат одами мақомини йўқотди. Ушбу номга эндиликда бутилкаланган ичимлик суви ва газли ичимликлар ишлаб чиқарувчи Nongfu Spring ҳамда вакциналар ишлаб чиқарувчи Beijing Wantai Biological Pharmacy компаниялари асосчиси Чжун Шаньшан эга ҳисобланади.  
        
Жек Ма бойлиги Alibaba акциялари арзонлашгач, 56,7 млрд долларгача қисқарган. Бу орада Чжун Шаньшан бойлиги 58,7 млрд долларга етган. Бу эса уни нафақат энг бой хитойликка, балки ҳинд магнати Мукеш Амбанидан (85 млрд доллар) кейин 2-рақамли энг бой осиёликка айлантирди.  

Ўз ҳаёти давомида қурувчи, журналист ва ичимликлар сотиш бўйича савдо вакили бўлишга улгурган 65 ёшли Чжун Шаньшань 1996 йил Nongfu Spring компаниясига асос солган. Компания газланган ва газланмаган ичимликлар ишлаб чиқаради. Маълумотларга кўра, 2012 йилда компания маҳсулоти Хитой ичимликлар бозорида энг оммавий маҳсулот бўлган. Жорий сентябрь бошида компания Ҳонгконг фонд биржасида акцияларини сотувга чиқарган. Савдоларнинг биринчи кунидаёқ акциялар 54 фоизга қимматлаб, Nongfu Spring капиталлашувини 48 млрд долларгача етказган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!