Жек Ма атайлаб яширинганми?

Жек Ма атайлаб яширинганми?

4 январь куни Alibaba асосчиси Жек Манинг ғойиб бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқала бошлади. У сўнгги икки ой давомида оммага кўриниш бермаган. Кўпчилик буни Хитой ҳукуматининг Жек Мага тегишли Alibaba ва Ant Group компанияларига чеклов қўйганлиги ва унга қарши чиқаётганлиги билан боғламоқда. Бу хабарлардан сўнг компаниянинг акциялари 3 фоизга арзонлади.

CNBC бошловчиси Дэвид Фабернинг айтишича, у ғойиб бўлмаган ва Ханчжоудаги штаб-квартирада яширинган бўлиши мумкин. 

Бу хабардан кейин Alibaba компаниясининг акциялари 5% га қимматлади. Бироқ Дональд Трамп Хитой тўлов тизимлари (Alipay, WeChat ва бошқалар) орқали савдо қилишни чеклаб қўювчи буйруқни имзолаганлиги оқибатида компания акциялари яна тушиб кетиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Жек Ма октябрь ойида Хитойдаги молиявий тартибга солиш тизимни танқид қилган эди. Шундан сўнг Alibaba компаниясига қарши монополияга қарши тергов-суриштирув иши очилган эди.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!