ЖЧ-2030 Украинада ҳам ўтказилиши мумкин

ЖЧ-2030 Украинада ҳам ўтказилиши мумкин

Украина 2030 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини ўтказиш учун қўшма ариза тақдим этади, деб ёзади “ТАСС” The Times нашрига таяниб.

Манбага кўра, Украина, Испания ва Португалия қўшма ариза беради. Бу ҳақда 5 октябрь куни Испания ва Португалия футбол федерациялари раҳбарлари УЕФА қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида расман маълум қилишлари керак. Шу билан бирга, Украина гуруҳ босқичининг бир нечта ўйинларини ўтказиши мумкинлиги кутилмоқда.

Шунингдек, Аргентина, Уругвай, Парагвай ва Чили, шунингдек, Миср, Греция ва Саудия Арабистони ҳам ЖЧ-2030 мезбонлиги ҳуқуқига даъвогарлик қилмоқда.

Украина Польша билан биргаликда 2012 йилда Европа чемпионатига мезбонлик қилган. Ўшанда Испания терма жамоаси турнир ғолибига айланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!