ЖЧ-2026 ўйинлари ўтказиладиган 16та шаҳар эълон қилинди

ЖЧ-2026 ўйинлари ўтказиладиган 16та шаҳар эълон қилинди

АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 ўйинлари ўтказиладиган 16та шаҳар маълум бўлди.

АҚШда ўйинлар Атланта, Бостон, Даллас, Ҳьюстон, Канзас Сити, Лос-Анжелес, Майами, Нью-Йорк, Филадельфия, Сан-Франциско ва Сиетлда бўлиб ўтади.

Мексиканинг Гвадалахара, Мехико ва Монтеррей, Канаданинг эса Торонто ва Ванкувер шаҳарлари мундиални қабул қилади.

ЖЧ-2026 ўйинлари ўтказиладиган 16та шаҳар эълон қилинди

Бу янги регламент бўйича 48та жамоа иштирокидаги илк жаҳон чемпионати бўлади. Ҳар бир шаҳар 3та жамоадан иборат гуруҳга мезбонлик қилади. Шундай қилиб, финал босқичида ҳар бирида 3тадан ўрин олган 16та гуруҳ бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!