АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати чипталари нархида кўтарилиш бўлган. The Telegraph нашрининг ёзишича, 2026-йилги мундиал учун чиқарилган чипталар нархи аввалги мундиал билан солиштирганда кескин фарқ қилади.
Маълумотларга кўра, очилиш ўйини учун чипталар нархи 370 доллардан бошланади, энг қиммат ўринлар эса 1 800 долларга етади. Таққослаш учун, 2022 йил Қатарда ўтган мундиалда очилиш ўйинига кириш нархлари 55–618 доллар атрофида бўлган.
Финал баҳси Нью-Йоркда бўлиб ўтади ва ушбу ўйин учун энг арзон чипта 2 000 доллардан бошланади. Бу 2022-йилги энг арзон финал чиптасидан 10 баробар қиммат эканлигини кўриш мумкин. Ўртача нарх эса 3 900 долларга етмоқда.
“Саёҳат, яшаш ва бошқа харажатларни қўшсак, бу тарихдаги энг қиммат Жаҳон чемпионати бўлади. Турнирни стадиондан томоша қиладиган мухлислар учун бунинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Агар финал учрашуви учун энг арзон чипта 2 000 доллар бўлса, олдиндан қайси жамоалар ўйнашини билиб бўлмайдиган ўйин учун жуда катта сарф бўлади”, дейилади The Telegraph баёнотида.
Интернетда тарқалган стадион жойлашуви схемаларига кўра, 60 доллар атрофидаги чипталарни топиш деярли имконсиз бўлиб қолган.
Маълумот учун, 2026-йилги Жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та жамоа иштирокида ўтказилади. Турнир 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Мусобақага қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 5 декабрь куни АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги Кеннеди марказида бўлиб ўтади.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.