ЖЧ-2026. Франция Мбаппенинг голи эвазига Парагвайни мағлуб этди, ўйинни ҳамюртимиз боршқарди (видео)

ЖЧ-2026. Франция Мбаппенинг голи эвазига Парагвайни мағлуб этди, ўйинни ҳамюртимиз боршқарди (видео)

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Парагвай ва Франция терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди. АҚШнинг Филаделфия шаҳрида бўлиб ўтган учрашувни ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев бошқариб борди. Баҳс Франциянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона гол 70-дақиқада урилди. Франция ҳужумчиси Килиан Мбаппе пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасига ғалаба келтирди. Бу 28 ёшли футболчи учун жорий мундиалдаги еттинчи ва Жаҳон чемпионатлари тарихидаги 19-голи сифатида қайд этилди. У Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси билан биргаликда тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.

Франция 1/16 финалда Швецияни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Эндиликда Дидье Дешам шогирдлари чорак финалда Канада устидан 3:0 ҳисобида зафар қучиб, ушбу босқичга йўл олган Марокаш терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Парагвай эса мусобақадаги иштирокини якунлади.