ЖЧ-2022. Сенегал — Нидерландия. 0-2. Онлайн матнли трансляция

ЖЧ-2022. Сенегал — Нидерландия. 0-2. Онлайн матнли трансляция

2022 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Сенегал — Нидерландия термалари ўртасидаги ўйинни биз билан онлайн матнли трансляция орқали кузатинг.

Сенегал ўйинни ҳужум билан бошлади. Биринчи бурчак тўпи.

Бурчак зарбаси голландлар томонидан қайтарилди.

5-дақиқа. Нидерландиянинг биринчи хавфли ҳужуми уюштирилди.

Ўйин темпи бироз тушди.

Голландия ўйин назоратини қўлга олмоқда. Аммо хавфли ҳужумлар деярли йўқ. Жамоалар эҳтиёткорлик билан ўйнашяпти.

Голландиядан яна бир ҳужум. Де Йонгга совуққонлик етишмади.

Сенегал футболчиси қоидани бузди. Де Лигт йиқитилди. Голландларда жарима зарбаси.

Сенегалдан хавфли ҳужум. Футболчининг зарбаси қайтарилди. Бурчак зарбаси.

Энди голландлар бурчакдан тўп тепади.

Ван Дейкнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

Сенегалнинг ҳужуми ҳам бесамар тугади.

Сенегал яна қоидани бузди. Расмий меҳмонларда яна стандарт.

Садио Маненинг йўқлиги билиняпти.

Сенегал футболчисидан рақиб дарвозаси томон аниқ зарба, аммо кучсиз.

Голландиянинг ҳужуми бурчак зарбаси билан якунланди.

40-дақиқа. Голландлардан яна бир хавфли зарба.

Энди Сенегал термаси рақиб жарима майдонида стандарт вазиятга эга бўлмоқда.

45-дақиқа. Голландлар бурчак тўпи тепишади.

Биринчи бўлим тугади.

Иккинчи бўлим бошланди.

Нидерландия термаси яна бурчак зарбасини амалга оширади.

Ван Дейк боши билан рақиб дарвозасига хавфли зарба йўллади.

Сенегалдан хавфли ҳужум. Зарба ноаниқ.

Голландларнинг ҳужуми яна бурчак тўпи билан якунланди.

Нидерландия сафида ўзгариш: Мемфис Депай майдонга тушди. Янсон майдонни тарк этди.

65-дақиқа. Сенегалдан ўта хавфли ва аниқ зарба. Голланд дарвозабони амаллаб қайтарди.

Сенегалдан яна бир хавфли зарба. Дарвозабон ўз ўрнида.

ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛ.

Голландлар ҳисобни очди.

ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ.

Голландия иккинчи голни урди.

ЎЙИН ТУГАДИ. НИДЕРЛАНДИЯ СЕНЕГАЛНИ 2-0 ҲИСОБИДА МАҒЛУБИЯТГА УЧРАТДИ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!