ЖЧ-2022. Польша Саудия Арабистонини мағлуб этди

ЖЧ-2022. Польша Саудия Арабистонини мағлуб этди

ЖЧ-2022 2-тури доирасида Польша ва Саудия Арабистони ўртасидаги учрашув якунига етди.

Биринчи турда Аргентинадан устун келиб сенсация қайд этган саудлар полякларга қарши ўйинда ҳам ўйин жиҳатдан рақибидан кам эмаслигини кўрсатган бўлса-да, якунда мағлубиятга учради.

Зелински биринчи бўлимда Левандовскининг ассистидан кейин ҳисобни очган бўлса, 2-бўлимда Левандовскининг ўзи ҳимоядаги хатони гол билан жазолаб, турнирдаги илк голини киритди – 2:0.

Қайд этиш жоиз, саудияликлар биринчи бўлим якунида 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олишмади. Ад-Довсарининг зарбасини Шченсни қайтариб қолди.

Шу тариқа, Польша 4 очко билан гуруҳ пешқадамига айланиб олди, Саудия ҳозирча 3 очко билан 2-ўринда бормоқда. Гуруҳдаги иккинчи учрашув Аргентина ва Мексика ўртасида (23:59) бўлиб ўтади.

ЖЧ-2022. С гуруҳи. 2-тур
Польша – Саудия Арабистони 2:0

Голлар: 1:0 – 39 Зелиньски, 2:0 – 82 Левандовски.
Польша – Шченсни, Кэш, Глик, Кивер, Берешиньски, Зелиньски (Каминьски, 63), Франковски, Криховяк, Белик, Левандовски, Милик (Пентек, 71).
Саудия Арабистони – Ал-Овайс, Абдулҳамид, Ал-Булайхи, Ал-Амри, Ал-Бурейк (Ал-Ғанам, 65), Ад-Довсари, Канно, Ал-Малки (Ал-Обод, 85), Ан-Нажи (Ал-Обид, 46), Ал-Бурейкан, Аш-Шаҳри (Ад-Довсари, 86).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!