ЖЧ-2022 муаммолари: чет эллик ходимлар 6 соат давомида овқат ва сувсиз қолишди

ЖЧ-2022 муаммолари: чет эллик ходимлар 6 соат давомида овқат ва сувсиз қолишди

2022 йилги жаҳон чемпионатига ташриф буюрувчилар иш шароитидан шикоят қилишди.

Ҳиндистонлик 212 кассир (205 эркак ва 7 аёл) мусобақанинг очилиш маросими олдидан 6 соат давомида овқат ва сувсиз қолди, деб хабар беради Daily Mail.

Ходимларга кўра, улар турар жойдан эрталаб соат 9 да олиб кетилган ва соат 10:00 да “Aл-Байт” стадионига туширилган, бироқ соат 16:00гача аренага киритилмаган. Кассирларга менежер келишини кутиш кераклиги айтилган, аммо овқат берилмаган.

Худди шундай ҳодиса 20 нафар филиппинлик сотувчи билан ҳам юз берди, улар стадион ташқарисида уч соат давомида овқат ва сувсиз қолиб кетишди.

Барча ходимлар Qatar Star Services билан бир ойлик шартнома имзолаганлар. Улар бепул турар жой ва бир маҳал овқат билан таъминланиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!