ЖЧ-2022! Чорак финал. Аргентина Нидерландияни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

ЖЧ-2022! Чорак финал. Аргентина Нидерландияни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Ҳозиргина ЖЧ-2022 турини чорак финалининг яна бир ўйини якунланди. Унда Аргентина Нидерландияни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.

Ўйинга тўхталадиган бўлсак, дастлаб Мессининг жамоадошлари 2-0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Кейин эса голландлар ирода кўрсатиб, ўйиннинг асосий дақиқасида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.

Қўшимча дақиқаларда ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса Аргентинанинг қўли баланд келди.

Энди Аргентина ярим финалда бугун Бразилияни мусобақадан чиқариб юборган Хорватияга қарши ўйнайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!