ЖЧ-2022: Чемпионат тарихида ўйинни илк марта аёл ҳакам бошқариб боради

ЖЧ-2022: Чемпионат тарихида ўйинни илк марта аёл ҳакам бошқариб боради

Футбол бўйича ўтказиб келинаётган жаҳон чемпионати баҳслари тарихида эртага янги саҳифа очилиши ҳақида хабар берилди. Бу - чемпионатда илк бор аёл кишининг бош ҳакамлик қилишидир.

Яшил майдонда ҳакамлик қиладиган бу футбол мутахассиси франциялик Стефани Фраппардир. У 1 декабрь куни соат 23:59 да Қатарда давом этаётган чемпионатнинг "Е" гуруҳидаги Коста-Рика ва Германия терма жамоалари ўйинида ишлайди.

Учрашувда чизиқларда ҳаракат қиладиган ҳакамлар ҳам аёллар бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!