ЖЧ-2018. Мексика Германияни нокаутга учратди

ЖЧ-2018. Мексика Германияни нокаутга учратди

ЖЧ-2018 доирасида Германия ва Мексика терма жамоалари ўртасида учрашув ниҳоясига етди. Учрашувда мексикаликлар сенсацион ғалабани қўлга киритдилар.

Айтиш мумкинки, мексикаликлар амалдаги жаҳон чемпионларига қарши муносиб ўйин кўрсатдилар, кўп ҳолларда уларни шошириб қўйдилар.

Биринчи бўлим охирларида мекскаликлар кучайиб кетдилар. 35-дақиқада Эррера олдинга интилаётган Чичаритога тўп узатди, у бироз чапроқда келаётган Лосанога тўп узатди. Лосано Хуммельсни чалғитиб, 7 метрлардан зарба бериб ҳисобни очди - 0:1.

Жамоалар иккинчи бўлимга ўзгаришларсиз тушдилар. Иккинчи бўлим Германиянинг устунлигида ўтди деса бўлади, аммо мексикаликлар ҳам хавфли қарши ҳужумлар уюштириб туришди. Шу ҳужумларнинг бирида Чичарито ва Вела бир ҳимоячи билан қолишди, аммо Чичаритонинг узтаган тўпни Вела қабул қила олмади. 

62-дақиқада Киммих ўз устидан ошириб мексикаликлар давозасини ишғол қилишган уриниб кўрди, аммо тўп бироз юқоридан кетди.

Асосий вақт тугашига 3-дақиқа қолганида Марио Гомеш ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо унинг бош билан ерган зарбаси ноаниқ бўлди.

Икки дақиқа ўтиб, Брандт нима учун Лерой Саненинг ўрнига келганини сиботлаб қўйиши мумкин эди: Очоа дарвозаси олдидан Гомес товони билан хавфли, лекин ноаниқ зарба берди, қайтарилган тўпни Брандт жарима майдончаси ташқарисида кучли зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ!

Немисларнинг қўшиб берилган 3-дақиқадаги уринишлари ҳам самара бермади. Шундай қилиб Мексика термаси амалдаги жаҳон чемпионини мағлуб этди!


ЖЧ-2018, F гуруҳи

1-тур

Германия – Мексика 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 35 Лосано.

Германия – Нойер, Боатенг, Платтенхардт (Гомес, 79), Киммих, Хуммельс, Хедира (Ройс, 60), Кроос, Щзил, Дракслер, Вернер (Брандт, 86), Мюллер.

Мексика – Очоа, Морено, Айяла, Сальседо, Лайюн, Эррера, Гальярдо, Вела (Альварес, 58), Гуардадо (Маркес, 74), Лосано (Хименес, 66), Эрнандес.
Огоҳлантиришлар: Морено (40), Мюллер (83), Хуммельс (84), Эррера (90).

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!