ЖЧ-2018. Европаликлар ғалаба қозонишда давом этишмоқда

ЖЧ-2018. Европаликлар ғалаба қозонишда давом этишмоқда

Жаҳон чемпионатининг 1-тури доирасида "Е" гуруҳида дастлабки ўйин бўлиб ўтди. Коста-Рика ва Сербия терма жамоалари ўртасидаги тенгма-тенг курашлар остида бўлиб ўтган ўйинда европаликлар ғалаба қозонишди.

Серблар баҳснинг 57-дақиқасида серблар ҳисобни очишди. Жарима майдончасининг ўнг бурчаги томонида белгиланган жарима зарбасини Александар Коларов жуда чиройли тарзда голга айлантирди. У чап оёқда айланма зарба бериб, дарвоза "тўққизлиги"ни аниқ нишонга олди. Кейлор Навас тўпга ташланди, аммо у бу зарба қаршисида ожиз қолди. 

Болқонликлар ўйин давомида яна 2-3та яхшги вазиятлар яратишди, "Реал" дарвозабони бошқа вазиятларда ишончли ҳаракат қилди. 

Сербия кичик ҳисобдаги ғалаба эвазига 3 очкони қўлга киритди. Шу тариқа, Европа терма жамоалари бошқа қитъа жамоаларига қарши ўйинларда ғалаба қозонишда давом этишмоқда.

ЖЧ-2018. "Е" гуруҳи, 1-тур
Коста-Рика – Сербия 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 56 Коларов. 
Коста-Рика – Навас, Акоста, Гонсалес, Дуарте, Гамбоа, Борхес, Гусман (Колиндрес, 73), Кальво, Руис, Венегас (Боланьос, 60), Уренья (Кэмпбелл, 67).
Сербия – Стойкович, Иванович, Миленкович, Тошич, Коларов, Миливоевич, Матич, Тадич (Рукавина, 83), Милинкович-Савич, Ляйич (Костич, 70), Митрович (Прийович, 90).
Огоҳлантиришлар: Кальво (22), Гусман (56), Иванович (59), Прийович (90).

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!