"Жазойингни енгиллаштириб бераман": Сирдарёда адвокат айбланувчидан 5 минг доллар сўради

"Жазойингни енгиллаштириб бераман": Сирдарёда адвокат айбланувчидан 5 минг доллар сўради

Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати, гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан айбланаётган, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқарога нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам беришини айтиб, 5 минг АҚШ доллари сўрайди.

ДХХ, Бош прокуратура ва Департаментнинг вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокат сўралган пулни олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!