Жазоир “провокацион ва душманона ҳаракатлар” туфайли БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир “провокацион ва душманона ҳаракатлар” туфайли БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир Ташқи ишлар вазирлиги Бирлашган Араб Амирликларини “провокацион ва душманона” ҳаракатларда айблади, бироқ муносабатларни узишга олиб келган аниқ ҳодисаларни очиқламади. Вазирлик икки давлат ўртасидаги муносабатларни сақлаб қолишнинг барча имкониятлари тугаганини билдирди.

Маъл қилинишича, БААнинг Жазоирдаги элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган ва унга мамлакатни тарк этиш учун 48 соат берилган.

Жазоир, шунингдек, БААда рўйхатдан ўтган фуқаролик ва ҳарбий самолётлар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпишини маълум қилган. Бироқ БААнинг Жазоирга амалди оширадиган тижорий рейслари 2026 йил охиригача истисно қилинади. Амалдаги келишув муддати тугагач