Жазоир президентлигига собиқ номзод Али Қодирий қўлга олинди

Жазоир президентлигига собиқ номзод Али Қодирий қўлга олинди

Жазоир президентлигига собиқ номзод Али Қодирий қўлга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Олдинроқ истеъфодаги армия генерали дастлаб жорий йил апрель ойида ўтиши режалаштирилган Жазоир президентлигига сайловларда иштирок этиш ниятини билдирганди.

«Биз ижтимоий тармоқлар ва ОАВда пайдо бўлган жаноб Али Қодирий қўлга олингани ҳақидаги хабарларни тасдиқлаймиз. У ўз уйида хавфсизлик органлари томонидан номаълум сабабларга кўра ҳибсга олинди», — дейилади генералнинг Facebook‘даги саҳифасида қолдирилган хабарда.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!