Жасур қизалоқ иккинчи синф ўқувчисини тимсоҳдан қутқарди

Жасур қизалоқ иккинчи синф ўқувчисини тимсоҳдан қутқарди

Кенияда қизалоқ акаси ёрдамида тимсоҳ ҳужумига дуч келган иккинчи синф ўқувчисини қутқариб қолди. Бу ҳақда Kenyans.co.ke. веб-сайти хабар бермоқда.

Лесабато Тиренга дўстлари билан Баринго кўлига сув олиш учун келганида уларга тўсатдан тимсоҳ ҳужум қилди ва қўлидан тутиб олди. 12 ёшли Бетти Ловар унга ёрдамга шошилди ва йиртқич унинг сонидан тишлади. Шу яқин орада юрган акаси, 14 ёшли Кембои Лаваар ҳам ҳаёт-мамот жангига ўзини урди. Улар тимсоҳни таёқ билан уриб, одамларни ёрдамга чақиришди.

Одамлар бақир-чақирга югуриб келишганида, тимсоҳ аллақачон сузиб кетган эди. Жабрланганлар маҳаллий касалхонага етказилди. Бетти ва Кембой енгил жароҳатлар билан осон қутулишди ва тез орада уйларига қайтишди. Аммо Лесабато оғир жароҳат олиб, туман марказий касалхонасига ўтказилди.

Нил тимсоҳлари Кенияда кенг тарқалган. Уларнинг бўйи беш метргача ўсади ва ўта тажовузкор бўлиб, ҳатто қора каркидон, бегемот, жирафа, Африка буйволи ва шер каби йирик ҳамда кучли ҳайвонларга бас кела олади.

2018 йилда Виктория кўлидаги оролларда балиқчиликка ихтисослашган қишлоқлар аҳолиси тимсоҳлар босқини туфайли уйларини тарк этишаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Маҳаллий ҳукумат вакилининг айтишича, кўплаб одамлар, шу жумладан, етти нафар бола судралиб юрувчилар қурбони бўлган.

Г. ХОЛДОРОВА тайёрлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!