Жастин Бибер "Ferrari"сиз қолди

Жастин Бибер "Ferrari"сиз қолди

Ferrari ўз мижозлари учун «этика кодекси»ни шакллантирган бўлиб, унга кўра компания спорткарлар эгаларидан автомобилга қандай муносабатда бўлиш ва ижтимоий тармоқларга машинага оид пост жойлаштириб бўйича қатор талабларни қўяди. Бунга риоя қилмаганлар, мавқейидан қатъи назар бренддан ажратилади ва уларга ушбу компания моделларини харид қилиш тақиқланади. Бу сафар Ferrari’нинг «қора рўйхати»дан канадалик қўшиқчи Жастин Бибер ўрин олди, деб хабар беради Motor.

2016 йилда мусиқачи Ferrari 458 Italia’ни сотиб олган ва унга Liberty Walk кузов «обвеси»ни ўрнатишни Калифорниядаги West Coast Customs тюнинг-ательесига ишониб топширган. Бундан ташқари, купеда 20 дюймли Forgiato Dieci-ECL ғилдираклари пайдо бўлган, кузовга Forgiato Blue ҳаворанг плёнкаси қопланган, салонига қиммат аудиотизим ўрнатилган.

Орадан бир йил ўтгач, Бибер ўзининг спорткарини Barrett-Jackson Auction аукциони орқали 434,5 минг долларга сотган, бироқ энди Жастин расман янги Ferrari сотиб ололмайди. Бунга қўшиқчи машинани кескин тюнинг қилиб юборгани боис Италия маркасининг «қора рўйхати»га киритилгани сабаб бўлган. Шунингдек, бунга 2016 йилдаги воқеа ҳам сабаб бўлган, ўшанда Бибер машинасини Беверли-Хиллздаги Монтаге меҳмонхонаси ёнига қўйган ва уни топа олмаган, уч ҳафтадан сўнг автомобилни изқуварлар топишга муваффақ бўлган.

Мазкур воқеа ОАВда кенг ёритилган ва бу Ferrari’га ёқмаган. Бренднинг «кўришни хоҳламайдиган мижозлари» рўйхатидан Бибердан ташқари, рэперлар 50 Sent ва Tyga, актёр Николас Кейж, боксчи кичик Флойд Мейвейзер ва фотомодель Ким Кардашьян киритилган. Уларнинг барчаси турли сабабларга кўра Ferrari ғазабига учраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (4 )

    Xusan
    Wu bola bn bir sinfda oqigaman
    A
    Qayerda oqigasiz
    Xusan
    Yaa xazlawdiiim😁
    Mo'minmirzo
    Манам кора руйхатга тушганман