Жастин Бибер барча қўшиқлари учун муаллифлик ҳуқуқини 200 млн долларга сотди

Жастин Бибер барча қўшиқлари учун муаллифлик ҳуқуқини 200 млн долларга сотди

Канадалик хонанда Жастин Бибер ўзининг барча қўшиқлари учун муаллифлик ҳуқуқини “Hipgnosis Songs Capital” компаниясига сотиб юборди.

XXI асрнинг энг машҳур санъаткорларидан бири 28 ёшли Жастин Бибер бир умр қўшиқлари учун гонорар олиш ўрнига, ўз асарларига бўлган ҳуқуқларни катта суммага сотишга қарор қилган машҳур мусиқачилар сафига қўшилди.

Энди, дунёнинг бирон бир жойида одамлар Бибернинг қўшиқларини стриминг платформаларида тинглашса ёки унинг мусиқаси радио, телевизор ёки филмларда пайдо бўлса, гонорар энди мусиқачига эмас, балки муаллифлик ҳуқуқининг янги эгасига тушади.

Гап Жастин Бибернинг 2021 йил 31 декабргача чиқарилган 290 та қўшиқлари ҳақида бормоқда. Улар орасида 2010 йилги "Baby", 2015 йил "Sorry" ва кейинги йилларнинг бошқа хитлари ҳам бор.

Маълумотларга кўра, келишув қиймати 200 миллион АҚШ долларига тенг бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!