ЖАРҚЎРҒОНДА ЙПХ ИНСПЕКТОРИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

ЖАРҚЎРҒОНДА ЙПХ ИНСПЕКТОРИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 4-сафарбар гуруҳ катта инспектори катта сержант Ў.Бердиев 17 октябрь куни соат 08:00 ларда Жарқўрғон туманидан Қумқўрғон туманига ҳаракатланиб бораётган “ГАЗ 53” русумли 75 X 523 AA давлат рақам белгили транспорт воситаси давлат рақам белгисини тақиб юриш талабларини бузганлиги учун тўхтатиб, ҳайдовчидан тегишли хужжатларини сўраган.

Ҳайдовчи шахсини тасдиқловчи ва автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи хужжатларини тақдим эта олмаган. ЙПХ инспектори катта сержант Ў.Бердиев тегишли тартибда далолатнома тузиб, транспорт воситасини вақтинча сақлаш жарима майдонига жойлаштиради. Орадан бир оз вақт ўтиб ҳайдовчининг акасиман деб ўзини таништирган фуқаро З. И ЙПХ инспектори катта сержант Ў.Бердиевнинг ёнига келиб мазкур автомашина бошқа шахснинг номига эканлигини, укаси ишончномасиз бошқариб келганлигини, укасига нисбатан расмийлаштирилган баённомани йўқ қилиб, траспорт воситасини жарима майдонидан чиқариб беришини сўраб, эвазига 1 000 000 (бир миллион) сўм пора таклиф қилади.

Ўз навбатида, ЙПХ инспектори ҳайдовчига бу таклиф – пора бериш жиноят эканлигини қайта-қайта тушунтиради, аммо ҳайдовчи унга тўхтовсиз пора таклиф қилаверганидан сўнг ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда чора кўришни сўраб Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилади. Шу кунинг ўзида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Жарқўрғон тумани прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилиб, гумон қилинган шахс З.М Жарқўрғон тумани ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган катта сержант Ў.Бердиевга хизмат юзасидан бириктирилган 75 267 VSF автомашинасининг олдига келиб 970 минг сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда фуқаро З.М.га нисбатан Жарқўрғон туман Прокуратураси томонидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!