ЖАР президенти: "Россияга қарши санкциялардан можарога алоқадор бўлмаган давлатлар ҳам зарар кўрмоқда"

ЖАР президенти: "Россияга қарши санкциялардан можарога алоқадор бўлмаган давлатлар ҳам зарар кўрмоқда"

Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари Жанубий Африкага зарар етказишини айтди.

“Россияга қарши жорий этилган санкциялардан ҳатто можарога алоқадор бўлмаган давлатлар ҳам зарар кўрмоқда”, — деди ЖАР президенти Германия канцлери Олафь Шольцс билан музокараларда.

Рамафосанинг қўшимча қилишича, Жанубий Африка Украина атрофидаги вазиятни тезроқ дипломатик йўл билан тартибга солиш тарафдори.

Аввалроқ Россия ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Олег Озеров Ғарб Африка давлатларига Россия билан иқтисодий ҳамкорликдан воз кечиш учун босим ўтказаётганини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!