Жанубий Кореяда кучли ёмғир оқибатида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Жанубий Кореяда кучли ёмғир оқибатида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Август ойининг бошидан бери Жанубий Кореяда кучли ёмғир ва тошқин натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди, яна 11 киши бедарак йўқолди. Сўнгги икки кун ичида 13 маҳаллий аҳоли ёмон об-ҳаво қурбони бўлишди. Энг қийин вазият Кванжу шаҳрида қайд этилди.

Жанубий Корея Табиий офатлар ва фавқулотда вазиятларга қарши курашиш марказий штабининг хабар беришича, мамлакатда камида 700 та кўчкилар қайд этилган. 14 минг бино, тўрт мингдан ортиқ кўприк ва автомобиль йўллари бузилган.

Расмийлар деярли 7000 кишини эвакуация қилишга мажбур бўлишган. Ҳозир улар вақтинчалик яшаш марказларига жойлаштирилган.

Иқлимшуносларнинг маълумотларига кўра, Корея ярим оролига “Чанми” тайфуни яқинлашаётганлиги боис ёмғирлар янада кучаяди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!