Жанубий Кореяда коронавирусга чалиниш ҳолати ошмоқда

Жанубий Кореяда коронавирусга чалиниш ҳолати ошмоқда

Жанубий Кореяда бир суткада 51 киши коронавирусга чалингани қайд этилиб, касалланганларнинг умумий сони 11 719 нафарга етди, деб хабар бермоқда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази.

Май ойидан буён касалликнинг янги ўчоқлари беморлар сонининг ошишига олиб келмоқда. 28 майда кунлик касалланишлар сони 79 кишига етганди, сўнгги ҳафтада эса бу кўрсаткич 30-50 киши атрофида бўлиб турибди.

Сўнгги суткада 25 киши коронавирусдан соғайиб чиқиб, тузалганларнинг умумий сони 10 531 нафарга етди. Касалликдан вафот этганлар сони ўзгармаган — 273 кишини ташкил қилмоқда.

Жанубий Кореяда коронавирусни аниқлаш бўйича миллиондан ортиқ тест ўтказилган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!