Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

Жанубий Кореяда бир суткада 146 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди. Шунингдек, кун давомида 283 киши соғайиб кетган. Умумий касалланганлар сони 9478 кишига етди, 144 киши вафот этди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси маркази.

Шу вақатга қадар 139 киши коронавирусдан ўлгани ҳақида хабар берилган эди. Жанубий Корея эпидемиологик хавф даражасини энг юқори даражага кўтарди. Тэгу шаҳри ва Кёнгидо провинциясининг учта шаҳри махсус офатлар зоналари деб номланган. Барча мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари 6 апрелга қадар ёпилди. 5 апрелгача аҳолига уйларидан чиқиш, спорт, кўнгилочар ва диний муассасаларга бориш тақиқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!