Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар сони ошди

Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар сони ошди

Жанубий Кореяда эса сутка давомида 54 киши коронавирусга чалингани қайд этилиб, касалланганларнинг умумий сони 12 904 нафарга етди.

Сутка давомида 71 киши соғайиб, тузалганларнинг умумий сони 11 684 нафарга етди. Касаллик қурбонлари сони ўзгармаган бўлиб, 282 нафарни ташкил этмоқда.

KCDC маълумотларига кўра, Жанубий Корея 1 июлдан бошлаб «Ремдесивир» дори воситасини сотиб олишни бошлади. «Ремдесивир» Европа Иттифоқида рухсат олиш учун тавсия қилинган коронавирусга қарши илк дори воситаси ҳисобланади. Бу дори воситаси оғир аҳволдаги беморларни даволашда қўлланилади.

Қайд этилишича, 7 июлга қадар касалхоналар «Ремдесивир» билан бепул таъминланади, 8 июлдан бошлаб эса унинг нархи муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, «Ремдесивир» 1 май куни АҚШда COVID-19’ни даволаш учун фавқулодда маъқулланган. У ўз даврида Эбола безгагини даволаш учун яратилган эди. Лекин у пайтда самарали эканлигини исботлай олмаган. Кейинчалик мазкур дори РНК тузилиши коронавирусникига ўхшаш Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) ва SARS-CoV атипик пневмониясига қарши даволашда ўз самарадорлигини кўрсатган.

Препарат Американинг Gilead Sciences биофармацевтик компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!