Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар сони 12 602 кишига етди

Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар сони 12 602 кишига етди

Жанубий Кореяда ўтган бир сутка ичида яна 49 кишида коронавирус аниқланди.

Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 12 602 кишига, соғайганлар эса 11 172 кишига етди. COVID-19 қурбонлари сони эса 282 кишини ташкил этмоқда.

Аввалроқ Сеул ва унинг атрофидаги шаҳарларда коронавирус билан касалланишнинг иккинчи тўлқини қайд этилгани тўғрисида хабар берилганди. Жанубий Корея Касалликлар профилактикаси ва назорати маркази (KCDC) раҳбари Чон Ин Гённинг сўзларига кўра, Сеулда иккинчи тўлқин май ойининг бошида бошланган.

Аввалроқ италиялик олим коронавируснинг иккинчи тўлқини кузда юз бериши мумкинлигини тахмин қилганди, ЖССТ вакили эса пандемиянинг иккинчи тўлқини бўлмаслигини таъминлаш мумкинлигини билдирганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!