Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланган ўзбекистонликка шу ҳафта охирида жавоб берилиши мумкин

Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланган ўзбекистонликка шу ҳафта охирида жавоб берилиши мумкин

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ахборотига кўра, Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланган Ўзбекистон фуқароси карантинга жойлаштирилди. Ҳозирда у ўзини яхши ҳис қилмоқда ва яқинларини безовта қилмаслик учун ўз исмини айтмасликни сўраган.

Ватандошимиз жойлаштирилган тиббий муассаса берган маълумотга кўра ҳафта охиригача у яна бир қанча назорат тиббий кўригидан ўтади ва шундан сўнг унга касалхонадан жавоб бериши мумкин.

Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги Элчихонаси ҳузуридаги Оператив штаб аъзоларига мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси
(+82) 2 574-65-54,   (+82) 2 577-36-60


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!