Жанубий Кореяда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар сони ортмоқда

Жанубий Кореяда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар сони ортмоқда

Жанубий Кореяда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ёшлар жинояти кўпаймоқда. Бу ҳақда Донг-а Илбо Миллий полиция агентлиги вакилларига таяниб хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 2019 йилнинг январь-июль ойларида мамлакатда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятчиларнинг 7 минг нафари ҳибсга олинган, улардан 22,1 фоизини 20 ёшдан катталар ташкил этади.

Ўтган йилга нисбатан ёшлар орасида гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятчиларнинг улуши 4,93 фоизга ошди. Бундан ташқари, гиёҳванд моддалар бўйича вояга етмаганлар (10 ёшдан ошган) жиноятчиларининг сони ҳам 1,62 фоизгача ўсди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирда гиёҳванд моддалар савдоси интернет, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали олиб борилмоқда. Шунинг учун гиёҳванд моддаларни истеъмол қиладиган ёш ҳуқуқбузарлар сони кўпаймоқда.

2019 йилнинг биринчи ярмида Жанубий Корея божхонаси томонидан 86,8 кг гиёҳванд моддалар мусодара қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!