Жанубий Кореяда эртага Мустақиллик куни, шифокорлар вирусдан хавотирда. Бошқа давлатларда вазият қандай

Жанубий Кореяда эртага Мустақиллик куни, шифокорлар вирусдан хавотирда. Бошқа давлатларда вазият қандай

Францияда ҳам коронавирус билан боғлиқ вазият анча оғир. Мамлакатнинг денгизга чегара ҳудудларида инфекцияни юқтириш ҳолатлари ошиб кетган. Масалан, Гваделупа ва Мартиникада реанимация бўлимлари беморларни қабул қилмаяпти, улар жой йўқлигини таъкидламоқда. Расмийлар сайёҳлардан оролларни тарк этишни сўрамоқда.

Финляндияда эса пандемия бошланганидан бери кунлик энг юқори ҳолат қайд этилган. Беморларнинг 90 фоизи "дельта" штаммига чалинган. Асосан эмланмаган 20-30 ёшли одамлар касалликка чалинаётгани хабар қилинган.

Шунингдек, Австриянинг Санкт-Степанн черковида орган жўрлигида оммавий эмлаш жараёнлари олиб борилди. Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, фуқаролар вируснинг янги штаммларини юқтиришдан қўрқяпти. Шу боис, вакцина олиш учун ҳаддан ташқари кўп одам келган, шифокорлар эса бунча киши келишини кутмаган эди.

Косовода расмийлар коронавирус ташувчилари сони бир кунда рекорд даражага етганини эълон қилди. Миллий соғлиқни сақлаш институтлари мингдан ортиқ юқтириш ҳолатлари ҳақида хабар берган. Кўпчиликда "дельта" штамми мавжуд. Маълум бўлишича, пандемия бошланганидан буён Косовода 112 мингдан зиёд кишида инфекция аниқланган. Шундан 2 минг 273 нафари COVID-19 асоратларидан вафот этган. Косово аҳолиси Pfizer ва AstraZeneca вакциналари билан эмланиши режага киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!