Жанубий Кореяда 80 йил ичидаги энг кучли ёмғир етти кишининг ҳаётига зомин бўлди

Жанубий Кореяда 80 йил ичидаги энг кучли ёмғир етти кишининг ҳаётига зомин бўлди

Сеулда кучли ёмғир етти кишининг ҳаётига зомин бўлди, – деб хабар беради "Yonhap".

Корея Республикаси расмийлари хабарига кўра, пойтахт ва унинг атрофида 6 киши бедарак йўқолган, 10 нафарга яқин одам эса жароҳатланган.

Бундан ташқари, Сеул ва унга яқин жойлашган бошқа бир қанча шаҳарларда кўплаб маъмурий бино ва турар-жой иншоотлари, шунингдек, магистрал ва метро стансиялари сув остида қолган.

Ҳозирда мамлакат пойтахтида кузатилаётган кучли ёмғир ёғиши сўнгги 80 йилдаги энг кучли жала бўлгани хабар қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!