Жанубий Корея президенти яна Шимолий Кореяга ядросизланиш эвазига ёрдам беришга ваъда берди

Жанубий Корея президенти яна Шимолий Кореяга ядросизланиш эвазига ёрдам беришга ваъда берди

Агар Пхеньян ҳақиқий ядровий қуролсизланишни давом эттирса, Жанубий Корея КХДР иқтисодиёти, энергетикаси, савдоси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга сезиларли ҳисса қўшишга тайёр, деди Жанубий Корея президенти Юн Сок Йол Кореянинг 77 йиллиги муносабати билан қилган чиқишида.

Президент нутқида яна Сеулнинг Шимолий Корея иқтисодини ядросизлантириш йўлида қадам ташласа, яхшилаш бўйича “жасур режаси”нинг тафсилотларини айтиб ўтди. Аввалроқ КХДРга шундай таклифни Юн Сок Йол май ойида ўзининг инаугурацион нутқида билдирган эди.

“Пхеньян ядро қуролини яратишни тўхтатиб, ҳақиқий ядросизланишни бошлаш шарти билан, мен Шимолий Корея иқтисодиёти ва унинг аҳолиси ҳаётини яхшилаш бўйича унинг босқичларига мувофиқ амалга ошириладиган улкан режани таклиф қиламан", - деди президент.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!