Жанубий Корея президенти ит гўштини ейишни тақиқлашни таклиф қилди

Жанубий Корея президенти ит гўштини ейишни тақиқлашни таклиф қилди

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин таомларда ит гўштидан фойдаланишни тақиқлаш имкониятини кўриб чиқишга чақирди. Бу ҳақда “Yonhap” нашри хабар бермоқда.
“Таомларда ит гўштидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги масалани мулоҳаза қилиб кўриб чиқиш фурсати етмадими?”, - деган Мун Чже Ин.
Бу ҳақда у республика бош вазири Ким Бу Гём билан ташлаб кетилган уй ҳайвонларини парвариш қилиш тизимини яхшилаш масаласига оид маслаҳатлашувлар чоғида маълум қилган.
Агентлик маълумотларига кўра, Мун Чжэ Иннинг бир нечта итлари бор.
Жанубий Корея Жиноят кодексига ҳайвонларни таҳқирлаш моддаси киритилган. У ит ва мушукларни шафқатсизларча ўлдириш ёки уларга бераҳмона муносабатда бўлишни чеклайди, бироқ улар гўштидан фойдаланишни тақиқламайди, дея ёзади “Yonhap”.

Статистика маълумотларига кўра, Кореяда ит гўштини истеъмол қилиш сўнгги бир неча йил ичида 20-30 фоизга камаймоқда. 2014 йил маълумотларига кўра, Сеулда ит гўштидан тайёрланган таомларни татиб кўриш мумкин бўлган 329 та ресторан ишлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!