Жанубий Корея НАТО киберхавфсизлик марказига аъзо бўлди

Жанубий Корея НАТО киберхавфсизлик марказига аъзо бўлди

Корея Республикаси миллий разведка хизмати Эстонияда жойлашган НАТОнинг киберхавфсизлик бўйича ҳамкорлик марказига аъзо бўлди. Бу ҳақда Корея махсус хизматига таяниб, “Ёнхап” агентлиги хабар берди.

Шу тариқа тузилмага Шарқий Осиёнинг илк давлати қабул қилинди.

— Биз марказга юбориладиган ходимлар сонини кўпайтириш ва қўшма машғулот кўламини кенгайтириш орқали кибер имкониятимизни жаҳон даражасига кўтариш ниятидамиз, — деди Жанубий Корея разведкаси вакили.

Мамлакат миллий разведка гуруҳи ушбу ташкилотга 2019 йил қўшилиш ниятини билдирган ва 2020 йилдан бошлаб киберхавфсизлик бўйича машғулотларда қатнашиб келади.

Эслатиб ўтиш жоиз, 2008 йилдан буён фаолият юритиб келаётган мазкур уюшманинг 32 аъзо-давлатидан 27 таси НАТО таркибига ҳам кирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!