Жанубий Корея аскари КХДР билан чегарада ўт очди
Жанубий Корея аскари Шимолий Корея билан чегара яқинида тасодифан ўт очди.
Ҳарбийлар зудлик билан КХДРни пулемётдан отишма хатолик туфайли содир бўлганлиги ҳақида огоҳлантирган. Барча ўқлар демаркация зонасидаги истеҳкомларга тегди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Шимолий Корея томонидан содир бўлган шунга ўхшаш ҳодиса чегарада отишмага олиб келганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).