Жанубий Корея АҚШнинг Эрон нефтига нисбатан қўйилган санкциясидан озод этилади

A A A
Жанубий Корея АҚШнинг Эрон нефтига нисбатан қўйилган санкциясидан озод этилади

Жанубий Корея ҳукумати вакилининг сўзига кўра, АҚШ томонидан Эрон нефтини сотиб олишга қўйилган чекловлардан Жанубий Корея вақтинчалик озод қилинган. 
Жанубий Корея Эрон нефтини сотиб оладиган энг катта Осиё давлатларидан бири ҳисобланади. Санкциялар Корея республикаси иқтисодиётига жиддий тасир қилиш мумкин. Агар Корея Эрондан нефть сотиб олишни тўхтатса мамлакатдаги йирик компаниялар иш фаолияти бутунлай якунланиши мумкин. Шу сабабли Жанубий Корея ҳукумати “мослашиб олиш” учун маълум вақт беришларини сўраган. 
Бунга жавобан Қўшма Штатлар баъзи мамлакатларга вақтинчалик Эрон нефтини сотиб олишларига рухсат берган. Санкциялар токи Эрон ядровий қуроллардан фойдаланиш ва минтақадаги хавфли ҳаракатларидан воз кечмагунча давом этади. 

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!