Жанубий Корея АҚШдан “воз кечди”

Жанубий Корея АҚШдан “воз кечди”

Бугун, 17 ноябрда Америка Қўшма Штатлари ва Жанубий Корея Шимолий Корея билан тўхтаб қолган тинчлик сулҳини қайта тиклаш учун яқин келажакда ўтказилиши керак бўлган ҳарбий машғулотларни кейинга қолдиришларини эълон қилишди.

Шунга қарамай, АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспер АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийлари юқори тайёргарлик ҳолатида қолишини айтди ва машғулотларни кейинга қолдириш қарори Шимолий Кореяга “ён бериш” эмаслигини таъкидлади. “Мен буни “ён бериш” деб ҳисобламайман, балки тинчликни таъминлаш учун  ҳаракат, деб биламан” деди Эспер.

Бундан аввал ҳам АҚШ-Жанубий Корея ҳарбий машғулотларининг кўлами аввалги йиллардагига нисбатан қисқартирилган эди. Аммо, Пхеньян доимий равишда АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма ҳарбий машғулотларига қарши бўлиб,  уларни ўз ҳудудига бостириб кириш учун тайёргарлик сифатида баҳолайди.

Manba: tarjumon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!