Жангнинг "додаси": Қудратилло машҳур Жесси Варгасга қарши рингга чиқади!

Жангнинг "додаси": Қудратилло машҳур Жесси Варгасга қарши рингга чиқади!

Мағлубият нималигини билмай келаётган профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров жаҳон чемпионлик камари учун саралаш жангида иштирок этади.

Фаолиятини мағлубиятсиз давом эттираётган Қудратилло айни пайтда IBF рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибди. Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Жесси Варгас эса рейтингнинг учинчи поғонасидан жой олган.

Olamsport.com сайтига маълум бўлишича, бўлажак жангда ғалаба қозонган боксчи ярим ўрта вазн тоифаси IBF рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олади. Ташкилот қоидаларига кўра рейтинг пешқадами автоматик равишда IBF чемпионига қарши жанг ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ҳозир бу вазнжа Эррол Спенс амалдаги жаҳон чемпиони бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида (6 ой муддат ичида) чемпионлик камарини ҳимоя қилмаган 25 ёшли чарм қўлқоп устамиз WBC Silver чемпионлик камаридан маҳрум қилинган эди. Абдуқаҳҳоров IBF ташкилотига жангда қатнашиш учун ўз розилигини билдирди.

Ҳозирча 29 ёшли Варгас бу жанг юзасидан ўз жавобини айтмаган. Унинг ихтиёрида 15 октябргача вақт бор. Жессининг сўнгги икки жанги дуранг натижа билан якунланган эди.Маълумот учун, Қудратилло Абдуқаҳҳоров (15-0, 9 KOs) профессионал боксдаги фаолияти давомида 15та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Тўққизта жангда рақибларини нокаутга учратган.

Тажрибали Жесси Варгас эса (28-2-2, 10 KOs) 32та жангда рингга кўтарилган. Ғалабалари сони 28та, 2та жангда дуранг натижа қайд этган ва яна 2тасида мағлубият аламини тотиб кўрган. Мағлубиятларидан бирини афсонавий Мэнни Пакьяодан қабул қилиб олган.

Manba: zamin.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!