Жан-Клод Юнкер Brexit’ни тарихий хато ва фожиа деб атади

Жан-Клод Юнкер Brexit’ни тарихий хато ва фожиа деб атади

Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши тарихий хато ва фожиа бўлди, бироқ Европа британияликларга нисбатан тажовузкорона кайфиятда эмас. Бундай фикрни Европа комиссияси раиси Жан-Клод Юнкер Страсбургда Европарламент умумий сессиясидаги дебатларда айтиб ўтди.

“Биз Британия халқининг танловини ҳурмат қилишимиз керак ва бизнинг вазифамиз Brexit масаласини ҳам Буюк Британия, ҳам Европа Иттифоқи манфаатларига мос тарзда ҳал қилишдан иборат”, – деб айтган Юнкер. 

Юнкернинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи бўлғуси муносабатлар формати бўйича мураккаб музокаралар олиб борилаётган Буюк Британияга қарши адоват кайфиятида эмас. “Биз Буюк Британия Европанинг озод этилиши ва унда эркинлик ўрнатилишида муҳим роль ўйнаганини тан олишимиз керак ва бу учун ундан миннатдормиз”, – деб қўшимча қилган Юнкер. 

Еврокомиссия раисининг таъкидлашича, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия “уларни боғлаб турувчи буюк тарихни унутмаслиги керак”. “Мен ҳақиқатан ҳам Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишини фожиа ва тарихий хато, янглишиш деб ҳисоблайман ва муаммоларни энг мақбул тарзда ҳал қилиш учун имкони бор ишни қилишимиз лозим. Еврокомиссия бу йўналишда ҳаракатланмоқда”, – деб ўз сўзларини якунлаган Юнкер.

Расман Brexit 2019 йил 29 мартда бўлиб ўтади. Шундан кейин режага кўра, 2020 йил 31 декабргача ўтиш даври бошланади. Бу давр давомида Буюк Британия Европа Иттифоқи бюджетига бадалларни тўлаш мажбуриятини олган. 

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!